Жаҳон | 07:59 / 30.03.2018
17629
1 дақиқада ўқилади

«Бу русларнинг ўзига зарар» - АҚШ Петербургдаги бош консулхона ҳақида

Фото: J. Scott Applewhite, File/AP

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэртнинг маълум қилишича, Қўшма Штатларнинг Санкт-Петербургдаги бош консулхонаси ёпилиши биринчи навбатда АҚШга бориш учун виза керак бўлган россияликларнинг ўзига салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Бизнинг устувор вазифа шундан иборат бўлиши керакки – Россия ёки бошқа бир давлат бўладими, биринчи навбатда америкалик фуқаролар билан иш кўриш керак. Шу тариқа, биз америкалик фуқароларга ёрдам кўрсатиш учун ишлашимиз мумкин. Бу, албатта, бизнинг шундай имкониятимизга зарар етказади, бироқ у ҳар доим устувор вазифамиз бўлиб қолади. Лекин, албатта, виза ва консуллик амалиётларига бош консулхонанинг ёпилиши таъсир кўрсатади», - дея маълум қилди у.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Петербургдаги бош консулхона россияликларга виза бериш ва улар билан суҳбат ўтказиш ишларини ҳам амалга оширган.

Мавзуга оид