Жамият | 09:40 / 31.03.2018
8567
1 дақиқада ўқилади
Наманган вилоятининг Норин туманида ёнғин, бир инсон ҳалок бўлди
Наманган вилоятининг Норин туманида ёнғин юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 29 март куни соат 07.20ларда, “Ўзбекистон” МФЙ С.Адашев кўчасида яшаган, нафақахўр К.Ю. уйида қўлбола усулда ясалган иситиш печини ёқиб ухлаб қолиши оқибатида ёнғин содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйдаги кўрпа тўшаклар ёниб, зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида уй эгаси К.Ю.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:55
Тошкент туманидаги цехда ёнғин содир бўлди
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
23:39 / 20.11.2024
Тошкентда ресторан дудбўронида ёнғин чиқди
16:34 / 18.11.2024