Жаҳон | 18:14 / 31.03.2018
21322
1 дақиқада ўқилади

Россия элчихонаси ходимлари Юлия Скрипалнинг олдига киришмоқчи

Фото: PA

Буюк Британия Россия томонининг шифохонада қолаётган Юлия Скрипалнинг олдига кириш бўйича мурожаатини ўрганиб чиқмоқда. У Солсберида отаси билан бирга асаб-фалажловчи моддадан заҳарланган эди, деб хабар бермоқда Sky News.

«Биз халқаро ва ички қонунчиликдаги мажбуриятларимизга мувофиқ, шунингдек, Юлия Скрипалнинг ҳуқуқ ва хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда консулликнинг бундай мурожаатини кўриб чиқмоқдамиз», - дея айтиб ўтди Буюк Британия ТИВ матбуот хизмати вакили.

Аввалроқ Россия элчихонаси Лондондаги россиялик дипломатлар Юлия Скрипаль билан учрашишга ҳаракат қилишаётгани ҳақида хабар берганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Юлия Скрипалнинг аҳволи ҳақида янги маълумотлар берилганди.

Мавзуга оид