Ўзбекистон | 20:24 / 31.03.2018
6385
3 дақиқада ўқилади

“Ўзбекэнерго” АЖ ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорлиги амалиётга олиб кирилмоқда 

“Ўзбекэнерго” АЖда Осиё Тараққиёт банки томонидан тақдим этилган ҳисобот тизимини халқаро стандартлар асосида юритишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида семинар тренинглар ўтказиш амалиёти жорий этилди. Бу ҳақда жамият Ахборот хизмати Kun.uz'га маълум қилди. 

Фото: “Ўзбекэнерго” АЖ Ахборот хизмати

“Ўзбекэнерго” АЖ нинг “Молиявий менежмент ва ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий қилиш маркази” ходимлари учун ташкил этилган семинарларда тингловчилар:

-молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларни ҳисоб тизимига жорий этиш;

-халқаро стандартлар доирасида белгиланган тамойиллар ва уларга амал қилиш;

-молиявий ҳисоботларни трансформацион жараёнларида йўл қўйиладиган хато- камчиликлар ва уларни юзага келмаслигини олди олиш муолажалари;

-молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлари ёрдамида корхона ва ташкилотлар иқтисодий маълумотларини шаффофлигини ошириш каби йўналишларда назарий билимлар берилади.

Фото: “Ўзбекэнерго” АЖ Ахборот хизмати

Ташкил этилган кўп босқичли семинар тренингларнинг биринчи даври жорий йилнинг май ойигача давом этиши режалаштирилган. Унда тингловчилар қуйидаги амалий кўникмалар шакллантирилиши кўзда тутилмоқда:

-халқаро стандартлар доирасида шакллантирилаётган молиявий ҳисоботларни тезкорлик билан тайёрлаш;

-“Ўзбекэнерго” АЖ таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларини фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб жараёнларини халқаро стандартларда юритишни ташкил этиш;

-Халқаро стандартлар доирасида мэппинг жадваллардан самарали фойдаланиш;

-Халқаро стандартлар бўйича ҳисоботларни тайёрлаш мобайнида иш вақтини ва ваколатларини тўғри тақсимлаш.

Фото: “Ўзбекэнерго” АЖ Ахборот хизмати

Ташкил этилаётган бундай ўқув семинарлари бухгалтерия ҳисобини босқичма-босқич молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ташкил этиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш жаҳон интеграциясига янада кенгроқ кириб бориш имкониятини беради. Бу эса “Ўзбекэнерго” АЖ тизимида бухгалтерия ҳисобини ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг янги босқичи бўлиб қолади.​

Маълумот учун, компанияларда молиявий ҳисоботларини Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари асосида тузишга объектив заруратлар мавжуд. Дунё бозорига чиқиш, халқаро кредит олиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун ҳисоботларни Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари бўйича тузиш мақсадга мувофиқдир.​

Мавзуга оид