Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда шакар заводи қурилади
Президент Шавкат Мирзиёев Зафаробод туманидаги сув омборининг қурилиш жараёни билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу сув иншооти Жиззах вилоятида фойдаланилмай турган 20 минг гектар ерни сув билан таъминлаш, экин майдонларини кенгайтириш имконини беради. Шу атрофдаги туманларда ҳеч нарса экилмаган, кучли ер кўп. Уларга экспортбоп ва саноатбоп экинлар экиб, юқори даромад олиш мумкин.
Биз бу ҳудудда лавлаги етиштириш, уни қайта ишлаб, шакар чиқарадиган завод қуришни режалаштирганмиз. Бу мамлакатимизнинг шакар мустақиллигини таъминлаш учун жуда зарур. Қайта ишланган маҳсулотни озуқа сифатида ишлатиб, чорвачиликни ҳам ривожлантирамиз, деди Шавкат Мирзиёев.
Шу ерда 2018-2019 йилларда Жиззах вилоятида ирригация-мелиорация Давлат дастури асосида амалга ошириладиган ишлар, гидроиншоотлар лойиҳалари юзасидан ахборот берилди. “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан Зомин ва Зафаробод туманларида микроГЭСларни қуриш ва модернизация қилиш инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Давлат раҳбари ушбу қурилиш ва модернизация ишларини сифатли бажариш, бунинг учун молиявий ва ташкилий кўмак кўрсатиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Шунинг билан президент Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи ниҳоясига етган.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025