Спорт | 11:15 / 02.04.2018
20252
1 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов Фергюсонга вайсамасликни маслаҳат берди

Фото: Getty Images

Аралаш йўналиш бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Тони Фергюсоннинг жароҳатига изоҳ берди. Улар UFC 223 мусобақасида 70 килограммгача бўлган вазн тоифасида чемпионлик камари учун ўзаро жанг ўтказишлари керак эди.

«Тони, тезроқ соғайиб кет. Сенга маслаҳат бермоқчиман: кўп вайсама. Одамни бошида, албатта, кўп фикрлар бор, мен сенга ўхшамайман, умид қиламанки, бу ҳолат сенга тилингни назорат қилишга ўргатади», - дея ёзган Нурмагомедов инстаграмдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тони Фергюсон Ҳабиб Нурмагомедовга қарши 7 апрель куни UFC 223 мусобақаси доирасида бўлиб ўтиши керак бўлган жанг бекор қилингани учун узр сўраганди.

 

Мавзуга оид