Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда рус тилида таълим берувчи учта нодавлат МТМ очилди
Самарқанд шаҳридаги «Мингут» маҳалласида «Сказочная страна» МТМ очилди. У 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, болалар у ерда рус тилида ўқитилади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
«Лолазор 2» маҳалласида «Умка Н» номли МТМ фаолият бошлади. Ушбу мактабгача таълим муассасасида машғулотлар рус ва ўзбек тилида олиб борилади. 70 ўринга мўлжалланган болалар боғчаси 15 болани қабул қилиб бўлди.
«Сиёбча» маҳалласида 70 ўринга мўлжалланган Advantage Smart Kids болалар боғчаси ишга тушди. Айни пайтда унга 35 киши қабул қилинди. Бу ерда ҳам ўқув машғулотлари рус тилида олиб борилади.
Шундай қилиб, Самарқандда энди 12та нодавлат таълим муассасаси мавжуд. Давлат дастурига мувофиқ, вилоятда 2018 йил охиригача ҳаммаси бўлиб 50та нодавлат таълим муассасасини очиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025