Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Россияда дрон орқали жўнатма етказиш илк уринишдаёқ муваффақиятсизликка учради
Бурятиянинг Улан-Удэ шаҳрида «Почта России»нинг жўнатма билан парвозга чиққан илк учувчисиз учар қурилмаси илк сониялардаёқ фалокатга учради.
Дрон Улан-Удэдан Нижний Саянтуй қишлоғига 16 километр учиб, юкни элтиши керак эди, аммо у маросимга йиғилган амалдорлар ва илк парвозни ёритиш учун йиғилган журналистлар кўз ўнгида қулаб тушди.
2 килограмм юк билан осмонга кўтарилган дрон мувозанатни йўқотиб, яқиндаги уйлардан бирига бориб урилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, қулаган дронни тиклашнинг имкони бўлмаган.
Бурятия раҳбарининг сўзларига кўра, яқин уйлардаги Wi-Fi нуқталар кўп жойлашгани дрон муваффақиятсизлиги сабаби бўлиши мумкин. Қолаверса, охирги дақиқаларда ташкилотчилар дронни учириш жойини телеканаллар илтимосига кўра, «яхши картинка ҳосил қилиш» зарурати туфайли ўзгартиришганди.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
11:57 / 08.05.2025
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди
14:51 / 07.05.2025