Жаҳон | 18:46 / 03.04.2018
22747
1 дақиқада ўқилади

Доғистонлик собиқ амалдор Скрипалнинг заҳарланиши учун жавоб беришга тайёр

Фото: ТАСС

Доғистон бош вазири вазифасини собиқ бажарувчи Абдусамад Гамидовнинг маълум қилишича, Лондонда Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланиши учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр. У айни дамда фирибгарликда айбланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Суд мажлиси давомида Гамидов шундай деган: «Бу иш бўйича айблов томони позицияси Скрипаль ишини жуда эслатиб юборади, бунда Англия учта қоғозни кўрсатди ва унинг асосида Россияга босим ўтказмоқда».

«Менинг қамоқда қиладиган ишим йўқ, асоссиз айблашмоқда, шунинг учун Скрипалга суиқасдни ҳам ўз бўйнимга олмоқчиман, сабаби мени барибир қамашмоқчи», - дея маълум қилган Гамидов.

 

Мавзуга оид