Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook’га юзага келган муаммоларни ҳал қилиш учун бир неча йил керак бўлади – Цукерберг
Facebook раҳбари Марк Цукерберг компанияга у дуч келган муаммоларни ҳал қилиш учун бир неча йил керак бўлади, деб ҳисобламоқда. У бу ҳақда Vox интернет-сайтида эълон қилинган интервьюсида маълум қилган.
“Бу муаммоларни ҳал қилиш нуқтаи назаридан, фикримча, бу биз етарлича сармоя қилмаган ҳолатдир. Ўйлашимча, биз бу ўпирилишдан ўтиб оламиз, бироқ бунга бир неча йил талаб этилади. Мен бу муаммоларни 3 ёки 6 ой ичида ҳал қилишни истардим, бироқ ҳақиқат шундаки, бу масалаларни ҳал қилиш кўпроқ вақт олади”, деб айтган Цукерберг.
Цукерберг компания хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи ходимлар сонини кўпайтираётганини таъкидлаб ўтган.
Мартда ижтимоий тармоқ Cambridge Analytica британ компанияси Facebook’нинг 50 млндан кўпроқ фойдаланувчиси шахсий маълумотларини қўлга киритишга муваффақ бўлгани ҳақидаги хабардан кейин можаро марказида қолди.
Мавзуга оид
18:27 / 18.04.2025
Meta Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2024 йилда 14 млн доллар сарфлади
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
22:38 / 30.01.2025
Meta компанияси Трампга 25 млн доллар тўлашга рози бўлди
22:15 / 15.01.2025