Ҳикматулла қорига нисбатан суд қарорлари бекор қилинди
Хоразм вилоят маъмурий судининг кассация инстанцияси Ҳикматулла қори Юсуповни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида Урганч туман судининг қарорини бекор қилди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар беради.
Маълум қилинишича, ушбу маъмурий иш бўйича ҳуқуқбузар, деб эътироф қилинган Ҳ.Юсуповга нисбатан чиқарилган Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг судьяси Б.Ҳайитбоевнинг 2015 йил 6 майдаги қарори бекор қилиниб, Хоразм вилоят маъмурий судининг кассация инстанцияси томонидан маъмурий ишни қўшимча терговга қадар текшириш ўтказиш учун Урганч туман ИИБга юбориш лозим, деб топилди.
Шунингдек, Урганч тумани ИИБ ҲООГ МТП профлактика инспектори, лейтенант А.Х.Матчановнинг фуқаро Ҳикматулла Юсуповга нисбатан ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги тузилган маъмурий баённомаси ҳам бекор қилинди.
Бундан ташқари, 2015 йил 21 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг Ҳикматулла қорини МЖтК 183-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори ҳам бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, имомнинг рафиқаси Kun.uz мухбири билан суҳбатлашганида Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг мазкур икки қарори нохолислик билан қабул қилингани, Ҳикматулла қори 1 ой давомида қийноқларга солингач, қилмаган ишларига мажбуран иқрор бўлгани ҳақида сўзлаб берганди.
Мавзуга оид: Имомнинг рафиқаси: «Эрим МХХ ходимига танбеҳ бергани учун 13 йилга қамалди»
Kun.uz воқеалар ривожини кузатади.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
08:48 / 09.11.2024