Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илк марта қизларни технологиялар соҳасига жалб қилишга йўналтирилган таълим дастури ўтказилади
10 апрель куни Тошкент шаҳридаги ИНХА Университетида биринчи марта қизлар салоҳиятини ошириш ва уларни технологиялар соҳасига жалб этишга қаратилган “DigiGirlz” таълим дастури бўлиб ўтади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматида шу ҳақида маълум қилинди.
Дастурда 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган қизлар иштирок этиши мумкин. Қизиқиш билдирган қизлар 2018 йилнинг 6 апрелига қадар digigirlz.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
“DigiGirlz” – Microsoft корпорациясининг қизлар учун илм-фан, технология, муҳандислик иши ва математика соҳаларида таълимга инвестиция дастуридир. Дастур глобал иқтисодиётнинг чақируви ва муаммоларига тайёр бўлган келажак ходимларини тайёрлаш учун мўлжалланган.
Таълим дастури икки блокдан иборат бўлади. Биринчи бўлимда иштирокчилар стереотипларни синдириб, аёллар учун ноанъанавий бўлган технология саноатида карьера қилган Microsoft корпорацияси вакиллари ва мутахассисларининг маърузаларида иштирок этишади. “DigiGirlz”нинг иккинчи қисми қизларга ахборот технологиялари соҳаси ҳаяжонли ва қизиқарли бўлиши мумкинлигини кўрсатиб берувчи амалий машғулотлардан иборат бўлади.
Мавзуга оид
10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди
09:03 / 21.04.2025
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди
20:48 / 16.04.2025
Россияда дирижабллар даври қайтгани эълон қилинди
17:30 / 29.03.2025