Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Россияда заҳарловчи моддалар ишлаб чиқилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ҳудудида заҳарловчи моддалар ишлаб чиқарилаётгани ҳақида тарқалган хабарларни асоссиз деб атади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, «бу жуда фавқулодда даражага чиқариб юборилган» масала.
«Бу ерда битта нарса аниқ бўлиб қолмоқда: Россия томони бошидан бери унга керакли маълумот тақдим этишни сўраб келди, ушбу ҳодиса тафсилотларини аниқлаштиришда иштирок этишдан манфаатдор эканини билдирди», - дея айтиб ўтди Песков.
Унинг таъкидлашича, Россия томонига минимал маълумотда ҳам рад жавоби берилган.
«Бу ҳаммага маълум бўлган нарса. Қолган барчаси шунчаки асоссиз нарсалар», - дея хулоса қилган Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль яна Скрипаль иши бўйича баёнот берганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025