Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар рўйхати тасдиқланди
Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қарор билан Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхати тасдиқланди.

Нархларни давлат томонидан тартибга солиш (тарифларни) ўрнатиш, мазкур рўйхатдан ташқари:
табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган товарларга (кўрсатиладиган хизматларга);
Президентнинг қарорларида нархлари тартибга солиш назарда тутилган товарларга (хизматларга) нисбатан ҳам амалга оширилади.
Шунингдек қарор билан тасдиқланган низомда монопол юқори ва монопол паст нархларнинг аниқланиши тартиби белгиланди.
Мавзуга оид
07:52 / 15.04.2025
Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
14:30 / 09.04.2025
Ўзбекистон ва Покистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказади
09:31 / 11.11.2024
Ўзбекистоннинг ТДТга аъзо давлатлар билан ўзаро товар айланмаси ҳажми айтилди
13:37 / 06.09.2024