Спорт | 17:20 / 05.04.2018
13092
1 дақиқада ўқилади

Баскетболчи икки дақиқалик ўйин учун миллион долларга бойиди

Фото: SLAM

МБАнинг «Майами Хит» клуби ҳужумчиси Келли Олиник МБА мунтазам чемпионатининг «Атланта»га қарши учрашувида (115:86) атиги икки дақиқа ўйнагани учун 1 млн доллар олади.

ESPN маълумотига кўра, ўйинчининг шартномасида у, агарда майдонда бир мавсумда 1700 дақиқа ўтказадиган бўлса, пул мукофотини олиши ёзиб қўйилган. Олиникка керакли ўйин вақтига эришиш учун «Атланта» билан беллашувда икки дақиқа ҳаракатланиш талаб этилганди.

Форвард паркетда 22 дақиқа ўтказди ва натижадорлик учун ўз активига 19 очко ёзиб қўйди. Жамоа бош мураббийи Эрик Споэльстранинг маълум қилишича, Олиникдан кечки овқатга пул тўлаш ва театрга чипта олиб беришни талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Леброн Жеймс МБАнинг янги рекордчисига айлангани хабар берилганди.

Мавзуга оид