Жаҳон | 21:12 / 05.04.2018
19287
1 дақиқада ўқилади
Истанбулда кўп қаватли шифохонага ўт кетди (видео)
Истанбулнинг Ғазиосманпаша туманидаги кўп қаватли шифохонада ёнғин содир бўлди. Ёнғин видеоси твиттерда жойлаштирилган.
Видеодан аланга шифохонанинг барча қаватларини қамраб олгани, осмонга қоп-қора қуюқ тутун кўтарилаётганини кўриш мумкин. Маълум қилинишича, бинода портлаш овозлари эшитилган, унинг атрофида ёнаётган буюмлар сочилиб ётибди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин бинонинг томида бошланган.
Айни вақтда жабрланувчилар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Беморлар эвакуация қилинганлар, воқеа жойига кўплаб ўт ўчирувчилар йўлланган.
Cumhuriyet нашрининг ёзишича, бу бинода 2011 йилда ҳам ёнғин чиққан. Ўшанда ёнғин қурилиш ишлари вақтида юз берган.
Мавзуга оид
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
11:30 / 25.11.2024
Тошкентда Epica ва Spark тўқнашиши оқибатида ёнғин содир бўлди
09:33 / 25.11.2024
Тошкентдаги уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди
18:12 / 24.11.2024