Спорт | 19:34 / 05.04.2018
8995
1 дақиқада ўқилади

«Локомотив» футболчиси ОЧЛ рамзий терма жамоасига киритилди

Фото: championat.asia

Осиё Чемпионлар Лигасининг 5-тури ўйинлари якунлангач, энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузилди.

ОФК талқинига кўра эълон қилинган таркибдан Тошкентнинг «Локомотив» клуби яримҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов ҳам жой олди.

Маълумки, БААнинг «Ал-Ваҳда» клубига қарши ўйинда (4:1) Санжар голлардан бирига муаллифлик қилган эди.

ОЧЛ 5-тури рамзий терма жамоаси:
дарвозабон:
 Сонг (Чонбук)
ҳимоячилар: Муҳаррамий (Персеполис), Ю (Бурирам), Квон (Тянцзин), Ал-Бурайк (Ал-Ҳилол)
яримҳимоячилар: Орсич (Ҳюндай), Нинкович (Сидней), Шоаҳмедов (Локомотив), Миежевски (Сидней)
ҳужумчилар: Мабхут (Ал-Жазира), Бунеджаҳ (Ас-Садд)

Фото: The-afc.com

Мавзуга оид