Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Равшан Эрматов жаҳон чемпионатида катта даромад олиши мумкин
Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати ўйинларида иштирок этадиган ҳакамларнинг маошлари эълон қилинди.
Marca хабарига кўра, бош ҳакамлар мусобақада иштирок этгани учун 57 минг евро ва бунга қўшимча равишда, бошқарган ҳар бир ўйини учун 2500 евро гонорар олишади. Ҳакамларнинг ассистентлари 20 минг евро ва бунга қўшимча қилиб, ҳар бир ўйин учун 1 600 евро оладилар.
Эслатиб ўтамиз, турнирда ўзбекистонлик Равшан Эрматов ҳам иш олиб боради. Аммо унинг қандай мақомда иштирок этиши ҳозирча маълум эмас.
Равшан Эрматов шу кунгача 2010 ва 2014 йиллардаги ЖЧда жами 9та ўйинда бош ҳакам сифатида ишлаганди. Бу борада у рекордчи саналади. Ҳеч бир ҳакам ЖЧ тарихида Эрматовдан кўпроқ ўйинни бошқармаган.
Мавзуга оид
12:23 / 25.04.2025
Байрам тугади, энди жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш керак – Эрматов ўсмирларни акаларининг хатоларини такрорламасликка чақирди
15:21 / 26.02.2025
Равшан Эрматов: «Осиё кубоги мезбонлиги бизга топширилса, Марказий Осиё тарихдаги энг ёрқин форумлардан бирини ўтказа олади»
21:35 / 06.05.2022
Ўзбек спортининг 30 йиллик тарихидаги энг яхшилар тақдирланди
16:59 / 27.10.2021