Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ россиялик 38 тадбиркор ва 15 компанияга қарши санкциялар жорий этди
АҚШ россиялик 38 тадбиркор ва 15та компанияни санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Молия вазирлиги сайтида хабар қилинади.
Рўйхатда «Газпром» раҳбари Алексей Миллер, En+ эгаси Олег Дерипаска, ВТБ раҳбари Андрей Костин ва «Ренова» эгаси Виктор Вексельберг бор.
Шунингдек, санкциялар Газпромбанк бошқаруви раиси Андрей Акимов, «Сургутнефтегаз» бош директори Владимир Богданов, Тула области губернатори Алексей Дюмин, РИСИ директори Михаил Фрадков, «Зенит» футбол клуби директори ва Россия футбол иттифоқи собиқ раҳбари Сергей Фурсенкога нисбатан ҳам жорий этилди.
Санкциялар рўйхати активларни музлатиб қўйиш, АҚШ ҳудудидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулки ҳамда эҳтимолий банк ҳисоб рақамларини хатловга олиш, шунингдек, мамлакатга киришни тақиқлашни назарда тутади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025