Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Чақириққача ҳарбий таълим” йўналиши бўйича имтиҳон қачон ўтказилади?
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига “Чақириққача ҳарбий таълим” йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Низомга кўра:
Абитуриентлардан имтиҳон қабул қилиш учун ОТМда имтиҳон бошланишидан бир ой олдин имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия ташкил этилади ва Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда ОТМ ректорининг буйруғи билан комиссия таркиби аъзолари тасдиқланади;
Имтиҳон давлат тест синовлари ўтказилишига қадар 11 июлдан 25 июлгача чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури асосида ўтказилади;
Имтиҳон тест мажмуаларида фаннинг ўрнига қараб унинг учун назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.
Имтиҳон қуйидаги уч босқичда ўтказилади:
умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;
ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативини бажаришни баҳолаш;
чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш.
Имтиҳон натижалари бўйича тушган норозилик (апелляция) аризалари апелляция комиссияси томонидан 26 июлга қадар бўлган муддатда кўриб чиқилади ва умумий натижалар ОТМ томонидан Давлат тест марказига 30 июлгача тақдим этилади.
Мавзуга оид
23:11 / 18.04.2025
Тошкент ва Москва мигрантларни танлаб олиш жараёнини Ўзбекистонга кўчириш устида ишламоқда
17:30 / 28.03.2025
«Олий бош қўмондон» давлат стипендияси жорий этилади
20:18 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
17:45 / 13.01.2025