Хитойда ерга дафн қилинишдан воз кечган қарияларга пул тўлайдиган бўлишди
Жанубий Хитой денгизи қирғоқларидаги Вэньлин шаҳри маъмурияти кекса ёшли кишилар орасида сув узра кулни сочиш одатини оммалаштиришга қарор қилди. Қарияларни бундай дафн маросимига кўндириш учун уларга 100 юань миқдоридаги (15,9 доллар) ойлик мукофот ваъда қилишмоқда. "Синьхуа" шу ҳақида хабар берди. 70 ёшдан ошган қариялар шартномани имзолаган тақдирда, ҳар ойда шу сумма уларга тўланади. Шаҳар аҳолисининг ёши ўтган сари уларга тўланадиган сумма миқдори ошиб бораверади: 80 ёшдан 90 ёшгача бўлган одамларга - 200 юань (31,7 доллар), 90 ёшдан 100 ёшгача бўлганларга - 300 юань (47,6 доллар) тўланади. Кулини тарқатишга рози бўлган 100 ёшдан ошган кишилар ойига 400 юань (63,4 доллар) олишлари мумкин.
Бундай дастурнинг йўлга қўйилиши экологияга зарар етказиш кўрсаткичларини камайтиришга йўналтирилган. Хитойнинг бошқа ҳудудларида бундай дастурлар аллақачон йўлга қўйилган. Шу билан бирга, анъанавий дафн маросимига муқобил равишда кремация ёки ҳавога дафн қилиш (марҳумнинг танаси дарахтда қолдирилади) таклиф қилинади.
БМТ аҳолишунослик департаменти баҳосига кўра, 2018 йилда Хитой аҳолиси 1 миллиард 415 миллион кишини ташкил қилади. Ўлим статистикасига мувофиқ, 2010 йилдан 2015 йилга қадар мамлакатда 48,04 миллион киши ҳаётдан кўз юмган, яъни йилига ўртача 9,6 миллион киши.
Хитойда ҳамма кекса ёшлилар ҳам пенсия олиш ҳуқуқига эга эмас. Дастлаб фақат давлат хизматчиларигина пенсия олиш ҳуқуқига эга эди, кейинроқ уларнинг сафи кенгайди. Ҳозирда Хитойда эркаклар 60 ёшдан, аёллар эса 50-55 ёшдан пенсияга чиқиши мумкин.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023