Спорт | 07:57 / 06.04.2018
38858
2 дақиқада ўқилади

Макгрегор UFC жангчилари автобусига ҳужум қилди, автобус ичида Нурмагомедов ҳам бўлган (видео)

Фото: EFE/ARMANDO ARORIZO

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Конор Макгрегор ўз дўстлари билан бирга UFC 223 мусобақаси иштирокчилари автобусига ҳужум қилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. YouTube’да жойлаштирилган видеода Конор мусобақа иштирокчиларини мусобақа олдидан ўтказилган матбуот анжумандан олиб кетаётган автобусга қўлига тушган нарсани улоқтириб, унинг ойнасини синдирганини кўриш мумкин. Конорнинг шерикларидан бири яна бир ойнани синдирган. Воқеа 5 апрелда Бруклинда юз берган.

 

Аралаш йўналиш бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Ризван Магомедов сўзларига кўра, Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) жангчиларидан ҳеч ким ташкилотнинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпионати ирландиялик Конор Макгрегор ҳужумидан сўнг полицияга мурожаат этмаган.

«Жангчилардан ҳеч ким полицияга мурожаат қилмади. Ҳамма соғ, фақат автобусга зиён етди», - дея Магомедовнинг сўзларини келтиради ТАСС.

UFC президенти Дана Уайтнинг айтишича, полиция Макгрегорга мамлакатдан чиқиб кета олмаслигини маълум қилган. Ирландиялик жангчига ҳужуми юзасидан тушунтириш бериш учун иложи борича тезроқ давлат идораларига мурожаат қилиш тавсия қилинган. Нашр маълумотларига кўра, ҳужум вақтида жабрланган баъзи жангчилар Макгрегорни судга беришмоқчи.

Уайтнинг фикрича, ташкилотнинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг жангчилар ўтирган автобусга ҳужуми UFC тарихидаги энг ёмон воқеадир.

«Бу UFC билан юз берган энг ёмон ҳодиса. Макгрегорни ҳибсга олиш учун ордер берилди, уни қидиришмоқда», - дея Уайтнинг сўзларини келтиради MMAfighting.

Таъкидланишича, автобусда ўша пайт россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ҳам бўлган.

Мавзуга оид