Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
KUN.UZ Самарқандга боради ва вилоят ҳокими билан суҳбат уюштиради: мурожаатлар қабул қилинмоқда
KUN.UZ таҳририяти Ўзбекистон вилоятлари бўйлаб сафарларни давом эттиради, яқин кунларда Самарқанд вилоятига сафар мўлжалланган. Ушбу сафар давомида вилоят раҳбарлари билан учрашув ўтказиш мақсад қилинган. Вилоят аҳолиси раҳбариятга савол, таклиф ёки шикоятларини сайт орқали йўллаши мумкин бўлади.
Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев билан ўтказилиши режалаштирилган учрашувда аҳолини кўпроқ қизиқтирган саволларга жавоб олиш ва долзарб муаммоларга эътибор қаратиш кўзда тутилган. Тилга олинмаган савол, таклиф ва шикоятлар вилоят ҳокимининг қўлига шахсан топширилади.
Савол, таклиф ва шикоятларни қабул қилиш вақти чегараланган.
Мурожаатларни ушбу ҳавола орқали ёки [email protected] электрон манзилига юбориш мумкин!
Эслатма: Сиз билан қайта боғланишимиз учун мурожаатингизда исм-фамилия ва манзилингизни тўлиқ ёзиб, ишончли телефон рақамини илова қилинг.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025