Жаҳон | 17:20 / 06.04.2018
21401
1 дақиқада ўқилади

Мордовияда ўзбекистонлик мигрант отиб ўлдирилди

Фото: Казинформ

Мордовияда яшовчи шахс ўзбекистонлик мигрантни отиб ўлдиргани учун 7,5 йилга қамалди. Бу ҳақда "Известия Мордовии" хабар берди.

Мордовияда 54 ёшли эркак суд томонидан одам ўлдирганликда айбдор деб топилди. Россия Тергов қўмитасининг минтақавий бошқармасидан хабар беришларича, ўтган йилнинг сентябрь ойида Зубово-Поляна туманидаги Аким-Сергеевка қишлоғида қотил Ўзбекистоннинг 32 ёшли фуқароси билан жанжаллашиб қолган. Можаро мигрантнинг орқасига ўқ узиш билан якун топди. Жанжалга эса ҳалок бўлган ўзбекистонлик қурилиши билан шуғулланган уй сабаб бўлган.

Суд қарорига кўра, қотил 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид