Жамият | 10:07 / 06.04.2018
7009
1 дақиқада ўқилади
Пайариқ туманида ёнғин, бир киши вафот этди
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида ёнғин юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 4 апрель куни соат 10.50ларда, Дўстларобод қишлоғида яшаган, 1957 йилда туғилган И.С.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ёнғин оқибатида уйнинг томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда, ёнғин ўчириш вақтида И.С. куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ёнғин И.С. маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолишидан келиб чиққанлиги аниқланган.