Африканинг “иккига бўлинишининг бошланиши” видеоси намойиш қилинди
Кения пойтахти Найроби яқинида катта ёриқ пайдо бўлди. Ушбу табиий ҳодисанинг видеоси Daily Nation нашрининг Youtube-каналида эълон қилинган.
Ер сиртидаги ёриқ бир неча километрга чўзилган бўлиб, чуқурлиги 15 метргача, эни 20 метргачани ташкил қилади.
Видеода катта ёриқ Кениядаги водий бўйлаб кетганини ва инфратузилма объектлари, жумладан, автомобил йўлларига шикаст етказганини кўриш мумкин.
National Geographic’нинг маълум қилишича, ёриқ эҳтимол вулқон кули билан тўлган бўлган, бироқ кучли ёмғирлар кулни ювиб юбориши оқибатида ушбу ёриқ ҳосил бўлган. Олимлар бу ёриқ Африканинг бўлиниши жараёнининг бошланиши бўлиши мумкинлигидан хавотирланишмоқда. Уларнинг тахминича, бу жараён оқибатида 50 млн йилдан кейин “қора қитъа” ушбу ёриқ бўйлаб икки қисмга бўлиниб кетади.
Мавзуга оид
14:08 / 05.11.2024
Саҳрои Кабирни кўкаламзорлаштириш Ер иқлимига қандай таъсир қилади?
14:30 / 21.10.2024
Ўзбекистон Африка қитъасининг нечта давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатгани айтилди
10:50 / 14.10.2024
Кениялик спортчи марафонда янги жаҳон рекордини ўрнатди
23:32 / 10.10.2024