Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир дақиқада жароҳатларни тузатувчи эластик елим ихтиро қилинди
Жароҳатларни тикиш заруратисиз даволовчи MeTro юқори даражадаги эластик елими жарроҳлик операциялари ишини бажариши мумкин. Синовлар натижалари Австралия университети олимлари муаллифлиги остидаги Science Translational Medicine журналида чоп этилди.
MeTro ультрабинафша нурлар таъсири остида мослашувчан, лекин мустаҳкам материалга айланувчи оқсиллардан иборат. MeTro жароҳатга сурилганидан сўнг бир дақиқа ичида уни тўлиқ қоплайди. Шундан кейин модда секин-аста сўрилиб, узилган тўқималарни қайта тиклайди. Олимларнинг таъкидлашича, елим келгусида жароҳатлар натижасида чок тушиши ва жарроҳлар операция вақтида қўлловчи металл дастгоҳлардан қутулишга кўмак беради. Бундан ташқари, у фавқулодда ҳолатларда — масалан, ЙТҲларда биринчи ёрдам кўрсатишда яқиндан ёрдам бериши мумкин.
MeTro'нинг юқори эластиклиги уни тана тўқималаридаги (масалан, ўпка, юрак ва артерияларда мунтазам кенгаювчи ёки заифлашувчи) жароҳатларнинг герметизацияси учун мукаммал воситага айлантиради. Материал, шунингдек, етиш қийин бўлган жойлардаги жароҳатлар учун ҳам айни муддаодир.
Елимнинг яна бир ўзига хослиги шундаки, уни муайян вақтга жароҳатни даволаши учун дастурлаш мумкин. Елим қопламаси бир неча соат ёки ойда сўрилиб кетади. Олимлар елимни лабаратория шароитларида жониворларнинг ўпкаси ҳамда бошқа ички органларида ва ҳатто артерияларда ҳам синовдан ўтказишди. Елим барча синовлардан муваффақиятли ўтди.
Мавзуга оид
13:18 / 12.05.2025
Ўзбекистонда тадқиқотлар учун ялпи харажатлар 4,5 трлн сўмни ташкил этди
18:43 / 08.05.2025
Олимлар Ерда кислород қачон йўқ бўлиб кетишини аниқлади
21:26 / 08.04.2025
Олимлар ифлосланган ҳаво кексалар миясига зарар етказишини аниқлади
08:02 / 05.04.2025