Спорт | 10:40 / 08.04.2018
87961
1 дақиқада ўқилади

Хабиб Нурмагомедов UFC чемпионига айланди

Аралаш қоидалар жангчиси, россиялик Хабиб Нурмагомедов UFC чемпионига айланди. Бруклинда ўтган титул жангида у америкалик Эл Яквинтага қарши рингга чиқиб, ҳакамлар қарорига кўра ғолиб деб топилди.

Дастлабки икки раундда Нурмагомедов стихияли услубини қўллади - рақиб устидан устунлик қилди, учинчи раундни жангчилар тик оёқда ўтказишди. Тўртинчи раунд ҳал қилувчи бўлди, зарбалар бўйича россиялик спортчи 42-8 ҳисобида устун келди. Бешинчи раунд ҳам Нурмагомедов устунлигида ўтди, зарбалар бўйича якуний ҳисоб - 179-25, ҳакамлар бир овоздан уни ғолиб деб эълон қилишди (50-44, 50-43, 50-43) ва у UFC чемпиони бўлган илк россияликка айланди.

Бу Нурмагомедовнинг 26 жангдаги 26-ғалабаси бўлди. Яквинта тўртинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.

Мавзуга оид