Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда кимёвий қурол қўлланиши оқибатида 70 киши ҳалок бўлди, АҚШ Россияни айблади
Суриянинг Дума шаҳрида, исёнчи кучлар назорати остида бўлган Шарқий Ғута ҳудудида газ қўлланди. Қутқарувчилар ва шифокорларга асосланиб «Би-Би-Си» берган хабарга кўра кимёвий ҳужум оқибатида 70 киши ҳалок бўлган.
Кўнгиллиларнинг «Оқ каскалилар» гуруҳи ёртўладаги жасадлар суратларини намойиш этишган. Қурбонлар сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ҳозирча бу маълумот тасдиқланмади.
Шу билан бир вақтда АҚШ Давлат департаменти эҳтимолий ҳужум учун жавобгарликни Россия зиммасига юкламоқда.
«Сурия режими ўз халқига кимёвий қурол қўллаб барчага аён. Сурия президенти Башар Асадни қўллаб келаётган Россия ҳам ушбу ноинсонийлик учун жавобгар.
Қўшма Штатлар Россияни Сурияни қўллашни зудлик билан тўхтатишга ва келгусида яна шундай воқеалар рўй бериши олдини олиш учун халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишга чақиради», — дейилган Давлат департаменти хабарида.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025