Жаҳон | 09:25 / 08.04.2018
25357
1 дақиқада ўқилади

Тимсоҳлар орасида икки кун қолиб кетган балиқчи қутқариб олинди

Австралияда балиқчи ўз қайиғида кўплаб тимсоҳлар яшайдиган ҳудудда саёзликка ботиб қолган ва икки кундан кейингина қутқариб олинган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда

Маълум қилинишича, эркак Виктория дарёси бўйлаб балиқ овлашга йўл олган, бироқ сувнинг ортга қайтиши вақтида кучли оқимга тушиб, саёзликка ўтириб қолган. 12 соатдан кейин сув кўтарилган, бироқ сувнинг чуқурлиги қайиқни саёзликдан чиқаришга камлик қилган. Шу сабабли балиқчи қайиқда кейинги кунгача қолишга мажбур бўлган. Навбатдаги сув кўтарилиши ҳаттоки қайиққача ҳам етиб бормаган.

Шунда балиқчи вазиятдан мустақил чиқиб кета олишига кўзи етмай, полицияга қўнғироқ қилган. Балиқчи 23 минг долларлик қайиғини саёзликда қолдиришни истамагани сабаб полиция вертолёти қайиқни дарёга тортиб боришига келишиб олган.

Қутқарув операцияси муваффақиятли ўтган ва балиқчи ўз уйига эсон-омон етиб олган. 

Мавзуга оид