Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония терма жамоаси бош мураббийи ЖЧ бошланишига 2 ой қолганида ишдан бўшатилди
Босниялик 65 ёшли мутахассис Воҳид Ҳалилҳожич Япония терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Ушбу мутахассис бу лавозимда 2015 йилдан буён ишлаб келаётганди.
Ҳалилҳожич терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққани ҳам уни ишдан бўшатишга тўсиқ бўлолмади.
Ушбу истеъфо ҳақида NHK эфирида Япония футбол ассоциацияси президенти Кодзо Тасимуга асосланган ҳолда хабар берилган.
Қайд этилишича, Япония термаси жорий йилдаги ўртоқлик учрашувларида ишончсиз ҳаракат қилган. Бундан ташқари, терма жамоа футболчиларининг баъзилари Ҳалилҳожичнинг услубларидан норози бўлган.
Россиядаги жаҳон чемпионатида Япония H гуруҳида Польша, Сенегал ва Колумбия терма жамоалари билан бирга иштирок этади. Жаҳон биринчилиги 14 июндан 15 июлгача бўлган муддатда Россиянинг 11 шаҳрида ўтказилади. Эндиликда янги мураббий термани турнирга қолган икки ой муддат ичида тайёрлаши лозим бўлади.
Мавзуга оид
11:42 / 07.05.2025
Рамзан Қодиров истеъфо сўраши ҳақида гапириб, кейин «уни нотўғри тушунишгани»ни айтди
16:18 / 07.03.2025
Худоёр Мелиев адлия вазири ўринбосари лавозимидан кетди
19:00 / 05.03.2025
Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари Шавкат Раҳмонов ишдан кетган
12:30 / 03.03.2025