Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фабио Капелло фаолиятини якунлади
Машҳур италиялик футбол мураббийи Фабио Капеллонинг сўнгги иш жойи Хитойнинг «Цзянсу Сунинг» клуби бўлиб қоладиган бўлди. Мутахассис мураббийлик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.
«Клуб ва миллий терма жамоалар бошқаруви чоғида ўзим учун жуда катта тажриба тўпладим. «Цзянсу Сунинг» бош мураббийи сифатида ишим – футболдаги сўнгги тажрибам бўлди, энди нафақага чиқдим. Айни вақтда шарҳловчи сифатида ишламоқдаман ва бундан қониқиш ҳосил қиляпман», — деган Капелло Rai Sport‘га.
Капелло Хитой клубини тарк этгач, унга Италия терма жамоасини бошқариш таклиф қилинган. Аммо у бу таклифга ҳам рад жавобини берган.
Капелло «Милан», «Рома», «Ювентус» ва «Реал» клублари бош мураббийи сифатида танилган. Шунингдек у Англия ва Россия терма жамоаларини ҳам бошқарган.