Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қандли диабет "ёшармоқда": Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида Иммунология институти филиаллари очилади
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида Фанлар Академияси Иммунология институтининг филиалларини очиш вазифасини қўйди. Давлат раҳбари илм-фан намояндалари билан кечган учрашувда мутасадди раҳбарларга шундай вазифа берди.
Иммунология илмий маркази директори Тамара Ўктамовна Орипова илм-фан намояндалари йиғилишида сўзга чиқиб, иммунология мавзусига мурожаат қилди ва қандли диабет касаллигининг "ёшараётгани"га алоҳида эътибор қаратди.
"Иммунология - энг илғор салоҳиятли йўналишлардан бири ҳисобланади. Сўнгги беш йилда тиббиёт йўналишида Нобель мукофоти берилган кишилар асосан иммунолог ва генетик олимлардир. Институтимиз Марказий Осиёда ягона ҳисобланади ва биз 30 йилдан ортиқ вақт давомида турли касалликларда иммун танқислиги муаммолари билан шуғулланяпмиз. Биз барча хорижий марказлар билан алоқа қиламиз. Институтимиз ходимлари Япония, Англия, Ирландия, Исландия, Франциядаги етакчи иммунология марказларида таълим олиб қайтишган.
Бугунги кунда ёшлар ва ҳатто болалар орасида қандли диабет касаллиги кенг кузатилмоқда ва биз бу касалликни даволашга тайёрмиз. Қўлланиши керак бўлган усуллар у қадар қийин эмас ва уларни бизнинг клиникаларимизда татбиқ қилиш мумкин", - деди олима.
Давлат раҳбари қандли диабет мавзусига алоҳида тўхтаб, касалликнинг бугунги кунда "ёшараётгани" ва бу ҳолатнинг олдини олиш муҳим эканини таъкидлади:
"Қандли диабет ёшармоқда. Агар бу билан ҳозир шуғулланмасак, кўп ёшларни йўқотамиз. Бу институтнинг филиали ҳар бир вилоятда бўлиши керак. Вазирлар Маҳкамасининг шунга доир қарорини тайёрланг", - дея топшириқ берди Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарларга.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025