Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда фуқарони 26 минг долларга алдаб кетган шахс ушланди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 7 апрель куни ИИБга тушган ҳужжатлар асосидаги маълумотларга кўра, 2017 йил 25 октябрь куни Юнусобод тумани 16-даҳада яшовчи, муқаддам судланган, 1984 йилда туғилган С.П. 1985 йилда туғилган А.Ҳ.га АТБ “Давр банк” Олмазор филиалидан 2.000.000.000 сўм миқдорида кредит олиб беришини айтиб алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан 26 300 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Кўрилган чоралар натижасида С.П. қўлга олинган.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025