Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда икки ўсмир машина олиб қочиб, ЙТҲ содир этди
Тошкентда икки ўсмир машина олиб қочиб, ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 8 апрелга ўтар кечаси Сергели туманидаги молия ва бухгалтерия коллежи ўқувчиси Ж.Р. ва Чилонзор туманидаги ўрта мактаб ўқувчиси М.М. фуқаро Ш. Саъдиевнинг уйи олдида қаровсиз қолдирилган «ВАЗ-2101» русумли автомашинаси эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб, ҳайдаб қочган.
Кўкча Дарвоза кўчасига етиб келганида ўсмирлар бошқарувни эплай олмай, автомашинани бетон тўсиққа урган.
Улар ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
Мавзуга оид
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
10:21 / 02.01.2025
Учтепа туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди
07:20 / 08.10.2024
Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
09:10 / 01.10.2024