Жаҳон | 21:16 / 10.04.2018
18862
2 дақиқада ўқилади

Араб давлатлари Суриядаги ихтилоф борасида хато қилишган – БАА 

Фото: РИА Новости

Араб давлатлари Сурия тақдирини араб давлатлари бўлмаган бошқа давлатларга ҳал қилишга ижозат бериб, бу давлатдаги ихтилоф борасида стратегик хатога йўл қўйишган. Бундай фикрни 10 апрелда араб сиёсий фикри анжумани FIKR16’да БАА ташқи ишлар вазири Анвар Гаргаш билдирди.

“Ўтган ҳафтада Сурия бўйича ўтган учрашувда (Россия, Эрон ва Туркия президентлари учрашуви)  сурияликлар ҳам, араб давлатлари ҳам тақдим қилинмади. Араб давлатлари Суриядаги ихтилоф борасида стратегик хатоларга йўл қўйишди, Араб давлатлари лигаси кўпроқ сиёсий таъсир кўрсатиши керак эди”, деб айтган Гаргаш.

Унинг айтишича, араб оламида асосий устун араблар бўлиши керак ва унда Саудия Арабистони ва Миср каби давлатлар бошқа араб давлатлари кўмагида асосий ролни ижро этишлари лозим, бироқ ҳозирча бундай эмас.   

Сурияда 2011 йилдан бери қуролли ихтилоф давом этиб келмоқда. Суриядаги ярашувга кафил давлатлар – Россия, Туркия ва Эроннинг 4 апрелдаги музокараларида деэскалация ҳудудларини жорий қилиш бўйича келишувга эришилди. Натижада 4 та шундай ҳудуд ташкил этилган: биринчиси Идлибда, иккинчиси Хомс шаҳридан шимолда, учинчиси Шарқий Гутада ва тўртинчиси Иордания билан чегарадаги Дера вилоятида.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид