Теҳронда Ўзбекистон-Эрон савдо уйи очилди
10 апрелда Ўзбекистон делегациясининг Эронга ташрифи доирасида Ўзбекистон-Эрон савдо уйи очилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Эрон Саноат, конлар ва савдо вазири ўринбосари Мужтоба Ҳусравтож тантанали тарзда янги савдо уйи ва Ўзбекистон миллий маҳсулоти шоу-руми ишига старт беришди. Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов ва икки давлат бизнес доиралари вакиллари ҳам иштирок этишган.
Савдо уйи Uzsanoatexport акциядорлик жамияти томонидан Эроннинг FawakehСompany компанияси билан ҳамкорликда очилган.
Вазир Жамшид Хўжаевнинг таъкидлашича, савдо уйининг асосий вазифаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Эронда фаол илгари суришдан иборат бўлади.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
09:26 / 06.11.2024