Жаҳон | 21:35 / 11.04.2018
70649
2 дақиқада ўқилади

АҚШда "Қиёмат куни самолёти" ҳавога кўтарилди

Фото: Wikimedia Commons

Индиана штатида АҚШ олий раҳбарияти, жумладан президент Дональд Трампга мўлжалланган машҳур Boeing E-4B Nightwatch ҳавога кўтарилди.
Boeing E-4 Nightwatch'ни "қиёмат куни" ёки "охир замон" самолёти деб аташади, зеро у ядровий уруш юзага келган тақдирда, ердаги бошқарув тузилмалари вайрон бўлган ёки зиён кўрган ҳолатларда АҚШ президенти, мудофаа вазири ва олий ҳарбий раҳбариятнинг бошқа аъзолари учун мўлжалланган. "Апокалиптик машиналар" бир ҳафтагача ҳавода парвоз қилиши мумкин. Бортдаги барча жиҳозлар ядровий портлашнинг зиён етказувчи омилларидан ҳимояланган. Ҳар бир машина юзлаб кишиларни ҳавога кўтаришга қодир.

Тўртта E-4B'дан бири бир неча дақиқада парвозга тўлиқ шай бўлади. Президентнинг хорижий сафарлари чоғида "охирзамон" самолёти ҳамда "ядровий чемоданли" адъютант унга ҳамроҳлик қилади. Давлат раҳбари ёки Пентагон раҳбари ҳалок бўлган тақдирда, унинг тезда бошқа юқори лавозимли шахсга топширилиши сценарийси кўзда тутилган. 

Boeing E-4
Фото: Wikimedia Commons
Boeing E-4 самолётининг ички қурилмаси
Фото: Wikimedia Commons
Boeing E-4 салонида
Фото: Wikimedia Commons
Boeing E-4 парвозда
Фото: Wikimedia Commons
Boeing E-4 кабинасида
Фото: Mark Wilson/Reuters
Boeing E-4
Фото: Wikimedia Commons

 

Мавзуга оид