Жаҳон | 10:02 / 13.04.2018
7092
1 дақиқада ўқилади

106 ёшли инглиз трос орқали тезкор тушиш мосламасида учган энг кекса одам бўлди (видео)

“Титаник” кемаси чўккан 1912 йилда таваллуд топган, 106 ёшли англиялик Жек Рейнольдс Zip Line – пўлат тросда юқоридан пастга тезкор тушишга мўлжалланган мосламада учган энг кекса одам бўлди. Бу ҳақда Travel and Leisure нашри хабар бермоқда

Одатда қария Жек ногиронлар аравачасида ҳаракатланади, бироқ бу уни 60 км/соатдан юқорироқ тезликда пастга тушиш истагидан қайтара олмади.

Бу Жек ўз туғилган кунида ўрнатаётган учинчи рекордидир. Икки йил аввал у баданига тату туширтирган, ўтган йил эса Америка тепаликларида учган энг кекса одамга айланганди.