Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд Telegram'ни Россияда блоклашга рухсат берди
Москванинг Таганка суди 13 апрель куни Роскомнадзорнинг Telegram мессенжерини блоклаб қўйиш бўйича талабини қаноатлантирди. Бу сервис ФХХга фойдаланувчилар ёзишмаларини шифрлаш имконини берувчи калитлар тақдим этилмагани учун юз берди, деб ёзмоқда VC.ru.
Аризани кўриб чиқиш 18 дақиқа вақтни олган. Судья Юлия Смолина Роскомнадзор ва ФХХ вакиллари позициясини эшитган – улар Telegram “Ахборот тўғрисида”ги федерал қонунни бузаётганини маълум қилишди. У маълумот тарқатувчи ташкилотларга махсус хизматлар билан ҳамкорлик қилиш мажбуриятини юклайди.
“Telegram’да тарқатилаётган ахборотларда экстремизм, терроризм бўлиши мумкин, ҳамда улар Россия ва барча фуқароларга, жумладан мессенжер фойдаланувчиларга таҳдид туғдиради”, - дея айтиб ўтган Роскомнадзор вакили.
ФХХдан ишонтиришларича, калитларни ҳам, уларни нега бериш мумкин эмаслиги борасидаги маълумотни ҳам олишмаган.
Мавзуга оид
23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
18:29 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди
18:16 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди
20:25 / 20.05.2025