Telegram’нинг Россияда блокланиши Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

Фото: KUN.UZ
Москва шаҳрининг Таганка суди бугун Роскомнадзорнинг Россияда Telegram мессенжерини блоклаш бўйича аризасини қаноатлантирди. Роскомнадзордан маълум қилишларича, Россияда Telegram’га кириш бўйича чекловлар Таганка суди қарори олинганидан сўнг жорий этилади. Қайд этилишича, Telegram ФХХга шифрлаш калитларини топширадиган бўлса, блокдан чиқарилади.
Кремль мессенжернинг блокланиши бўйича қарорга изоҳ бермаган. Россия президентининг интернет бўйича маслаҳатчиси Герман Клименко барча амалдорларга Telegram мессенжерини тарк этишни тавсия қилди.
Россиянинг «Вести» телеканали эса тезлик билан бошқа чатни топди - TamTam. Бу ҳақда телеканал Telegram каналида хабар берган:
Шунингдек, Россия ТИВ хабарларини энди Viber мессенжерида ҳам кузатиб бориш мумкин, бу ҳақда РФ ташқи сиёсат идораси Telegram’даги каналида хабар қилди. Дипломатларнинг эслатишича, Facebook, «ВКонтакте», Twitter ва Instagram ижтимоий тармоқларида ҳам ТИВ саҳифалари мавжуд.
Мавзуга оид: Суд Telegram'ни Россияда блоклашга рухсат берди
Мавзуга оид: Роскомнадзор Telegram Россияда қачон блокланишини маълум қилди
Мавзуга оид: Telegram юристлари шикоят билан чиқишади
Ўзбекистонда нима рўй беради?
Ўзбекистонда Telegram ҳозирча ишламоқда ва афтидан ишлашда давом этади, агарда «калитлар» талаб қилинмаса. KUN.UZ ходимлари Россиядаги танишлари билан Telegram орқали боғланди ва улар жавоб қайтаришди. Демак, мессенжер ҳали буткул блокланмади.
Бизнинг фикрча, Ўзбекистон аҳолиси қуйидаги муаммоларга дуч келади:
- бошқа мессенжерларга ўтиш керак бўлади, яъни агарда сизнинг дўстларингиз, қариндошларингиз ёки ҳамкасбларингиз Россияда ишлайдиган бўлса, сиз бошқа янги ниманидир топишингиз керак, сабаби Telegram Россияда энди ишламайди;
- агарда сиз Россияда маълумот тарқатувчи канал маъмури ёки обуначиси бўлсангиз, бу ҳам энди муаммо. Тасаввур қилинг, сизда «Менинг дўстларим» Telegram канали бор, у ердаги 200-250 обуначи Россияда яшайди. Ҳа, муқобил мессенжерни топиш осон, бироқ бир каналдан бошқасига «кўчириш» муаммо.
Умуман олганда, Ўзбекистонда Россия билан алоқалари Telegram мессенжери орқали бўлганлар жабр кўради.
Умид қиламизки, яқин вақт ичида ҳаммасига ижобий ечим топилади.