Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳодир Жалолов профессионал боксга йўл олди
+91кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган Баҳодир Жалолов фаолиятини профессионал боксда давом эттириш учун АҚШга жўнаб кетди.
Олдинроқ, хабар берганимиздек, Жалолов Майамидаги «Fight Promotion» промоутерлик компанияси билан шартнома имзолайди. Маълумот учун бу клубда бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Элнур Абдураимов ҳам шуғулланмоқда. Уларга машҳур мураббий Педро Диаз устозлик қилади.
Баҳодир Жалолов апрель ойининг охирига қадар профессионал боксдаги илк жангини ўтказишни истамоқда. Ўз навбатида Элнур Абдураимов 20 апрель куни профи рингдаги биринчи жангини ўтказади.
Мавзуга оид
08:07 / 06.04.2025
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди
12:39 / 06.02.2025
Жалоловнинг Спилмондга қарши жанги бекор бўлди
17:11 / 29.11.2024
Баҳодир Жалоловнинг профессионал боксдаги навбатдаги рақиби маълум бўлди
03:07 / 11.08.2024