Жаҳон | 19:07 / 14.04.2018
32453
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған Сурия ҳақида: тўғри деб ҳисоблаймиз

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Анқара АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг Сурия ҳудудига зарбаларини ижобий баҳолайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Туркия томони Суриядаги вазиятни кузатиб борди ҳамда ғарб давлатлари хатти-ҳаракатини тўғри деб ҳисоблайди, сабаби кимёвий ҳужумни жазосиз қолдириш керак эмас.

«Суриядаги режим сўнгги вақтларда мухолифатга барча йўллар билан ҳужум бошлади. У нафақат кимёвий, балки оддий қурол билан ҳам одамларни ўлдирмоқда. Оддий қурол туфайли кимёвийга қараганда кўпроқ инсонлар ҳалок бўляпти. Сурияда тинчлик ва хотиржамлик учун халқ бир позицияни эгаллаши ҳамда режим, ИШИД ва бошқа террорчиларга қарши туриши керак», - дея маълум қилди Эрдўған.

Шунингдек унинг таъкидлашича, Туркия томони Россия-Америка муносабатларидаги кескинликни пасайтириш тарафдори.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ғарб давлатларининг Суриядаги ҳарбий амалиётини мақтаганди.

Мавзуга оид