Жаҳон | 16:27 / 14.04.2018
19337
1 дақиқада ўқилади

Эрон олий раҳбари: Трампнинг ИШИД устидан ғалаба ҳақидаги баёноти ёлғон

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қўшма Штатлар ИШИД террорчилик гуруҳини тор-мор этгани ҳақидаги сўзлари – ёлғон, дея маълум қилди Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий.

"Кеча ИШИДни очиқ ёки яширин равишда қўллаб-қувватлаганлар, бугун ИШИД жангарилари билан кураш олиб бораётгани ва уларни тор-мор келтиргани ҳақида маълум қилмоқда. Бу ёлғон", - дея айтиб ўтди Хоманаий. Унинг баёноти Эрон давлат телекомпанияси томонидан эълон қилинди.

"АҚШ президентининг Қўшма Штатлар ИШИДни тор-мор келтиргани ҳақида маълум қилган нутқи ёлғондир. Аниқ ва очиқдан очиқ ёлғон!" – дея таъкидлаб ўтди Эрон олий раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ, Буюк Британия ва Франция қуролли кучларининг Сурияга зарбасини жиноят, деб атаганди.
 

Мавзуга оид