Фоторепортаж: Хитой томондан Шимолий Корея қандай кўринади?
Чучхени мағлуб этган мамлакат – Шимолий Корея аҳолиси қандай яшашини камдан кам инсон билади. Ғарбий туристлар Пхеньянга боришлари мумкин, - бунда ҳам ҳар бир сайёҳга гид ва ҳайдовчи бириктирилади, улар фақат рухсат этилган жойларни томоша қилиш ҳамда суратга олишга ундайди: асосан бу ёдгорликлар ва намунали корхоналар.
Reuters агентлиги фотосуратчиси КХДР ва Хитой чегарасида бир ҳафта давомида бўлди. Бунда Хитой томонидан, агарда керакли объектив бўлса, ёпиқ давлат фуқароларини кузатиш имкони бор. Ялуцзян дарёсидан олтин қидириш, сув ташишга мўлжалланган воситани кўтариб олган эркак ва Шимолий Корея тоғлари фонидаги Хитой тўйи – буларнинг бари қуйидаги фоторепортажда тақдим этилади.
Шимолий Корея ва Хитой ўртасидаги кўприк яқинида бинокль, 2017 йилнинг ноябри
Хитой томонидан Ялуцзян дарёси орқали суратга олинган Шимолий Кореянинг Хесан шаҳри, 2017 йилнинг ноябри
Хитойнинг Тумэнь шаҳрида, Шимолий Корея тоғлари фонидаги фотосессия, 2017 йилнинг ноябри
Шимолий Корея фуқаролари Хитойдаги Линьцзян шаҳри тўғрисида жойлашган Ялуцзян дарёси сувларида. Хитойликларнинг сўзларига кўра, шимолий кореяликлар олтин қидириш билан шуғулланишади.
Шимолий Корея ва ХХР ўртасидаги чегарада, Даньдун шаҳри яқинидаги «Чегара бўйлаб тартибга риоя этиш учун ташаббускор бўлинг» ёзуви, 2017 йилнинг ноябри
Ялуцзян дарёсининг Хитой томонидан тўй фотосессияси, 2017 йилнинг ноябри
Шимолий Корея фуқароси челаклар билан. Фотосурат Хитойнинг Чанбайи томонидан олинган, 2017 йилнинг ноябри
Хитойнинг Даньдун шаҳрида шимолий кореялик сувенирлар сотуви, 2017 йилнинг ноябри
Шимолий кореялик чегарачи Ялуцзян дарёси узра ўтган, бузиб ташланган кўприк ёнида, 2017 йилнинг ноябри
Линьцзян шаҳрида Хитой тарғиботи тасвирланган экран, 2017 йилнинг ноябри
Шимолий кореялик ҳарбий хизматчи ва маҳаллий аҳоли вакиллари Ялуцзян дарёси қирғоғида, 2017 йилнинг ноябри
Шимолий кореялик аёл кир ювиш жараёнида. Фотосурат Хитойнинг Чанбайидан олинган, 2017 йилнинг ноябри
Хитойнинг Тумэнь шаҳрида, Шимолий Корея ва Хитой ўртасидаги кўприк ёнидаги бинокль, 2017 йилнинг ноябри
Шимолий Корея фуқаролари Хесан шаҳридан жанубда жойлашган кичик қишлоқча ёнида. Фотосурат Хитойнинг Чанбайидан олинган, 2017 йилнинг ноябри
Хитойлик балиқчилар Даньдун шаҳридан унча узоқ бўлмаган ердаги Ялуцзян дарёсида ва Шимолий Корея томонидаги кузатув минораси, 2017 йилнинг ноябри
Шимолий кореялик болалар Ялуцзян дарёси қирғоғида, 2017 йилнинг ноябри
Шимолий Корея фуқаролари Ялуцзян дарёси сувларида, 2017 йилнинг ноябри
Шимолий Корея ва Хитой ўртасидаги чегара яқинида полиция ходимлари, 2017 йилнинг ноябри
Мавзуга оид
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
20:15 / 27.10.2024
Украинага қарши жангга ташланган КХДР аскарлари: экспертлар қандай фикрда?
15:07 / 25.10.2024
Ветнамдан Эронгача: Шимолий Корея қачон ва кимларга урушда ёрдам берган?
16:31 / 18.10.2024