Москва Дамашқни аввалдан огоҳлантирган
Сурия ҳукумати АҚШ, Британия ва Франция ракета зарбалари нишонига айланган ҳарбий объектларни аввалдан эвакуация қилишга улгурган. Бу ҳақда Reuters Дамашқни қўллаб-қувватловчи минтақавий альянсдаги манбага асосан хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, эвакуация ишларини амалга ошириш лозимлиги ҳақидаги огоҳлантирув Россия томонидан берилган.
«Биз зарбани тутиб олдик... Бизга зарбалар яқин вақт ичида берилиши ҳақида Россиядан дастлабки огоҳлантириш келиб тушди ва ҳарбий базалар бир неча кун аввал эвакуация қилинди», - дея айтиб ўтди манба.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Жозеф Данфорд Сурияга зарбалар серияси якунлангани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024