Жаҳон | 23:49 / 14.04.2018
12383
1 дақиқада ўқилади

Пентагон Сурияда йўқ қилинган объектларда кимёвий моддалар бўлганини маълум қилди 

Пентагоннинг фикрича, Сурияда ҳужум қилинган объектларда қанчадир миқдорда асаб-фалажловчи модда сақланган ва унинг ташқарига чиқиб кетишидан қочишга муваффақ бўлинган. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари штаблари бошлиғи қўмитаси вакили, генерал-лейтенант Кеннет Маккензи журналистларга маълум қилди.

“Фикримизча, ҳужум қилинган объектларда қанчадир миқдорда кимёвий ва асаб-фалажловчи моддалар бўлган. Бироқ ишончимиз комил, зарбамиз оқибатида бу моддаларнинг ташқарига чиқиши хавфини минималлаштира олдик”, деб айтган Маккензи.

АҚШ, Британия ва Франция 14 апрелда уларнинг фикрича кимёвий қурол ишлаб чиқаришда қўлланувчи Суриядаги ҳукумат объектларига зарбалар берди. Тошкент вақти билан соат 5.42дан соат 7.10гача 100дан кўпроқ ракета билан зарба берилган, улардан аксарияти Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган. Россия кучлари бунда иштирок этмаган, бироқ зарбалар ортидан кузатув олиб борган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид