Путин: АҚШ қочқинларнинг янги тўлқини пайдо бўлишига туртки беряпти
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, АҚШнинг Сурия ҳудудига зарбалари мамлакатда гуманитар фалокатни чуқурлаштиради ва қочқинларнинг янги тўлқинига туртки беради.
«АҚШ ўз ҳаракатлари билан Суриядаги гуманитар фалокатни янада чуқурлаштирмоқда, тинч аҳолининг азоб-уқубатини орттирмоқда, етти йилдан бери Сурия халқини қийнаб келаётган террорчиларга ёрдам бермоқда, бу давлат ва минтақадан қочқинларнинг янги тўлқинига туртки бермоқда», - дея айтиб ўтди Путин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин АҚШ ўз иттифоқчилари билан Суриядаги ҳарбий ва фуқаролик объектларига БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкциясисиз авиазарбалар бериб, БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқ нормаларини бузгани ҳақида маълум қилганди.
Бундан ташқари, унинг маълум қилишича, Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирмоқда.
Мавзуга оид
23:44 / 22.11.2024
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024