Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung’нинг бўлинмаси ходимларига янглиш тарзда 105 млрд долларлик акция берилди
Фото: Reuters
Samsung’нинг бўлинмаси Samsung Securities ходими компания ходимларига дивиденд сифатида бир акцияга 1000 вон (1 доллар) бериш ўрнига янглиш тарзда 1000 тадан акция бериб юборган. Унинг хатоси туфайли 111,8 трлн вонлик (105 млрд доллар) қўшимча 3 млрд акция чиқарилган.
Компаниянинг бу акцияларни олган 16 ходими бир неча дақиқанинг ўзида акцияларнинг бир қисмини сотиб, 187 млн доллар олишга муваффақ бўлган. Ярим соат ўтгач Samsung вакиллари акцияларни сотиш имконини блоклаб қўйишган.
Воқеанинг барча иштирокчилари ишларидан бўшатилганлар. Уларнинг ҳаракатлари нафақат компания акцияларининг 12 фоизга тушиб кетишига, балки Жанубий Кореянинг йирик пенсия жамғармаларидан бирининг Samsung билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишига олиб келган.
Мавзуга оид
19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди
17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди
21:15 / 03.03.2025