Сурияга 100дан ортиқ ракета учирилди – Россия
АҚШ, Буюк Британия ва Франция Сурия ҳудудига қарата 100дан ортиқ қанотли ракета ва «ҳаво-ер» синфидаги ракеталарни учирди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди, деб ёзмоқда РИА «Новости».
«Сурия Араб Республикасининг ҳарбий ва фуқаролик объектларига АҚШ, Буюк Британия, Франция ҳаво кучлари ва денгиз ташувчилари томонидан 100тадан ортиқ қанотли ракеталар ва «ҳаво-ер» синфидаги ракеталар учирилди», - дея айтиб ўтишган маҳкамадан.
Вазирлик маълумотларига кўра, зарбалар АҚШ ҲДКнинг Қизил денгизда жойлашган иккита кемасидан, Ўрта Ер денгиз сувлари узра тактик авиациядан, шунингдек, АҚШнинг B-1B стратегик бомбардимончилари томонидан Ат-Танф туманидан берилган.
Хабарда таъкидланишича, ракеталарнинг аксарияти Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари объектларига яқинлашиб келганида уриб туширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия ҳукумати АҚШ, Британия ва Франция ракета зарбалари нишонига айланган ҳарбий объектларни аввалдан эвакуация қилишга улгургани, бу ҳақдаги огоҳлантирув Россия томонидан берилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:07 / 26.11.2024
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
16:39 / 26.11.2024
Путин МДҲ ва қўшни минтақаларда вазиятни беқарорлаштиришнинг олдини олишга чақирди
14:07 / 26.11.2024
2025 йилда Ўзбекистонда Россия маданияти кунлари ўтказилиши режалаштириляпти
13:20 / 26.11.2024